| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ғабн (ҳаддан ташқари қимматлатиш ёки арзонлатиш)
«Ғабн» сўзи «алдаш» маъносидадир. Савдода алдаш нархни камайтириб ёки кўпайтириб юборишдир. Демак, у нарсани ўз баҳосидан қимматроқ ёки арзонроқ сотишдир. Ортиқ даражадаги ғабн шаръан ҳаромдир. Чунки саҳиҳ ҳадисда уни тарк қилиш катъий талаб этилган. Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилишича, бир кишининг савдода алдаши Пайғамбар с.а.в.га айтилганда,
«إِذَا بَايَعْتَ فَقُلْ لاَ خِلاَبَةَ»
«Савдо қилаётганингда алдамасдан гапир», дедилар. Аҳмад Анас р.а.нинг замонларида бир киши ақлида заифлик бўлса ҳам савдо қиларди. Унинг аҳли Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларига келишиб, эй Оллоҳнинг Пайғамбари, фалончини тийиб қўйинг, чунки у ақлида заифлик бўла туриб савдо қиляпти дейишди. Пайғамбар с.а.в. уни чақириб, савдодан қайтардилар. У эй Оллоҳнинг Пайғамбари, мен савдо қилмасдан туролмайман, деди. Шунда Пайғамбар с.а.в.:
«إِنْ كُنْتَ غَيْرَ تَارِكٍ لِلْبَيْعِ فَقُلْ هَا وَهَا وَلاَ خِلاَبَةَ»
«Агар савдони ташлолмайдиган бўлсанг, кеп қолинг, лекин алдаш йўқ, дегин», дедилар. Баззор Анасдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. соғмай, елинида сут тўплаб туяларни сотишдан қайтарганлар. Бу ҳадисда алдамаслик талаб қилиняпти. Демак, алдаш - ҳаром. Савдодаги алдаш ортиқ даражада бўлганда ҳаром. Чунки у нарх масаласидир. Нархни бироз ошириб ёки тушириб юбориш алдашга кирмайди. Чунки бу иш кишининг савдолашиш маҳоратига қараб бўлади. Савдода алдов исботланса, алданган одам хоҳласа, савдони бекор қилади, хоҳдаса, рози бўлиб кетаверади. Бошқачароқ қилиб айтганда, савдодаги алдов кўриниб қолса, алданган одам сотувчи бўлса, пулни бериб нарсани қайтариб олиш, харидор бўлса товарни бериб пулни қайтариб олиши мумкин. Товон тўлатиш, яъни сотилган баҳо билан товарнинг ҳақиқий баҳоси ўртасидаги фарқни олиш мумкин эмас. Чунки Пайғамбар с.а.в. унга савдони бузиш ёки бузмаслик ихтиёрини белгилаганлар, холос. Ундан бошқасини белгиламаганлар. Доруқутний Муҳаммад ибн Яҳё, ибн Ҳиббондан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
39-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|